Осиё чемпиони бўлган «қўқонлик Месси» «Қўқон-1912»да қолади
«Қўқон-1912» жамоаси бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Жамоа кўригида бўлиб турган Ғиёс Комилов, Игорь Таран, Музаффар Абдуллаев, Ўткир Юсупов ҳамда Дарко Гожкович қўқонликлар билан бир мавсумлик шартнома имзолаган.
Эътиборлиси, Осиё чемпиони Жавоҳир Сиддиқов жамоадан кетмасликка қарор қилган.
«Кўпчилик мухлисларимиз Осиё чемпиони Жавоҳир Сидиқовнинг тақдири билан қизиқиб, бизга мурожаат қилишмоқда. Мухлисларимизнинг хавотирларига ўрин йўқ.
Жавоҳирнинг жамоамиз билан амалда шартномаси мавжуд. Келаётган мавсумда ҳам қўқонлик «Месси» ўзининг ажойиб ўйинлари билан сиз азиз мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилган. Осиё чемпионатидан сўнг бироз ҳордиқ чиқарган футболчимиз кечадан машғулотларга киришди», — деб ёзмоқда клуб расмий сайти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter