Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ош тузини кам истеъмол қилиш ҳам зарарли деб топилди

Ош тузини кам истеъмол қилиш ҳам зарарли деб топилди

Фото: Woman's Day

Тузнинг меъёрдан ортиғи зарарли бўлгани каби, уни кам истеъмол қилиш ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Daily Express ёзишича, яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқда.

Тузнинг кўп истеъмол қилиниши юрак-қон томир тизимига ёмон таъсир қилишини кўпчилик билади. Хўш, унинг етишмовчилиги қандай таъсирга эга?

Тадқиқотларга кўра, юрак етишмовчилигидан азият чекаётганларда туз етишмаслиги эрта ўлимга олиб келиши мумкин.

Олимлар тадқиқот доирасида бунгача қилинган 9 та илмий ишни ўрганиб чиқишди. Илмий ишлар юрак етишмовчилигига чалинган қарийб 3 500 нафар беморнинг маълумотларини жамлаган эди. Маълум бўлишича, кунига 2,5 граммдан кам натрий (натрий хлорид — ош тузи) қабул қилган ушбу беморлар орасида эрта ўлим хавфи 80 фоиз юқори бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг