Ортиқхўжаев маҳаллалар учун 9 млрд. ажратди
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 7 апрель куни «Обод маҳалла» жамғармасига қарийб 9 млрд. сўм маблағ ажратиш ҳақидаги қарорни имзолаган.
1 апрель куни имзоланган ҳоким қарорида (VI-59-75-14-0-K/22-сонли) «Обод маҳалла» дастури доирасидаги ишлар учун лойиҳа смета қилиниб, 9 315,0 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилганди. Ҳокимнинг бугунги қарори билан ушбу малағдан 8,9 млрд. сўм қисми «Обод маҳалла» жамғармасига тақсимланган.
Қарор иловасида Тошкентдаги таъмирланадиган ва ободонлаштириладиган маҳаллалар, мактаб ва боғчалар рўйхати ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter