Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғидаги вазият бўйича ахборот берди
Бугун, 16 декабр куни Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев саволларга жавоб берди.
Жумладан Сенат раиси Танзила Норбоев Ғафур Ғулом боғидаги вазият бўйича изоҳ сўраган.
— Ғафур Ғулом боғига келадиган бўлсак, бу ерда икки йил аввал яхши лойиҳа тақдим этилган эди, уни ҳурматли президентимиз ҳам текширганди.
Аммо ўтган бир йилда тадбиркоримиз ўзига берилган вазифаларни бажармади ва мен боғ масаласини қайта кўриб чиқишни таклиф этаман,— деди Тошкент шаҳар ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, Ғафур Ғулом боғи қайта реконструкция сабаб узоқ вақтдан буён ёпиқ турибди.
Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев август ойида «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида бўш жойларда қурилишлар қилиш, мораторий эълон қилинганига қарамасдан, дарахтларни кесиш, яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатларини танқид қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter