Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўртадаги одам»: қайғули Зеленский «Time» журнали муқовасини безади

«Ўртадаги одам»: қайғули Зеленский «Time» журнали муқовасини безади

Фото: «Twitter»

Американинг баобрў «Time» журнали (ҳафтада бир марта чиқади) бу сафар муқовасига Украина президенти Владимир Зеленскийнинг суратини жойлади. Фотонинг остида шундай жумлаларни ўқиймиз: «Ўртадаги одам» (The Man in the Middle), яъники Зеленский Россия ва АҚШ президентлари Путин ва Трампнинг манфаатлари ўртасида қолиб кетганига ишора қилинмоқда.

Журналнинг мана шу сони 16 декабрда сотувга чиқади. Зеленскийга бағишланган мақола сарлавҳаси қуйидагича: «Украина президенти жаҳонинг энг йирик сиёсий драмасида ўз ролини қандай ўйнамоқда».

Зеленскийдан интервью олган журналист саккиз ой аввал кўрган бу инсони ўтган вақт ичида анча ўзгаргани, хусусан, «сиёсий ҳаёт мазасини татиб кўриб», сезиларли даражада «қаригани»нини таъкидлайди. Дарҳақиқат, кейинги суратларида аввалги қувноқ Зеленскийдан асар ҳам қолмаган, юз-кўзидан чарчоқ ва қайғу аломатларини илғаш қийинмас.

Зеленский «Time» муқовасидан ўрин олиши «норманд саммити»га бир неча кун қолганда аниқ бўлди. Эслатиб ўтамиз, саммит Парижда 9 декабрь куни ўтказилади. Унда Россия президенти Владимир Путин, Франция президенти Эмманюэль Макрон, Германия канцлери Ангела Меркел ҳамда Украина президенти Владимир Зеленский иштирок этади. Саммит кун тартибидан Донбассдаги ҳозирги ҳолат, у ерда уруш ҳаракатларини тўхтатиш, сиёсий мувофиқлаштириш бўйича музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг