Дунёнинг нуфузли 100 инсони рўйхати эълон қилинди

Тиме журнали 2025 йилда дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди.
Журнал муқовасида актриса Деми Мур, рэпер Сноп Догг, теннисчи Серена Уилямс, қўшиқчи Эд Шмран ва сунъий интеллект Deep Mind асосчиси Демис Хассабис жой олган.
Рўйхатга АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг маъмуриятининг олти нафар аъзоси (Ж.Д.Венс, Илон Маск, кичик Роберт Кеннеди, Ховард Лутник ва Рассел Воут) киритилган.
Лидерлар тоифасига Буюк Британия бош вазири Кей Стармер, бўлажак Германия канцлери Фридрих Мерц, Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа, Аргентинадан Хавер Майли ва Мексика раҳбари Клаудия Шейнбаум киради.
"Титанлар" орасида Meta асосчиси Марк Цукерберг, Прада мода уйи акциядори Миуccиа Прада ва гимнастикачи Симоне Билес бор. Кашфиётлар қаторига қўшиқчи Розе, ҳуқуқшунос Корделия Баэр ва DeepSeek бош директори Лианг Венфенг киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter