Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оропуш безгагидан илк ўлим қайд этилди

Оропуш безгагидан илк ўлим қайд этилди

Иллюстратив фото

Бразилияда Оропуш безгагидан икки аёл вафот этди. Иккиси ҳам 30 ёшгача бўлган. Уларда Денге безгагининг оғир формасидагига ўхшаш касаллик аломатлари кузатилди, дея маълумот берди Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги.

2024 йилда Бразилияда Оропуш безгагига чалинган 7 236 нафар бемор қайд этилган.

Оропуш инфекция ташувчи чивинлар чақиши орқали юқади. Касаллик аломатлари — бош ва мушаклардаги оғриқлар, кўнгил айниши, қорин ва бўғинлардаги оғриқлар. Одамларгача бу касаллик асосан маймунлар ва ялқовларда кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг