Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оролда ҳеч ким тирик қолмади

Оролда ҳеч ким тирик қолмади

Фото: «New Zealand Defence Force»

Янги Зеландиянинг Уайт-Айленд оролида вулқон қурбонлари сони 18 кишига етди, дейилади мамлакат полицияси пресс-релизида.

Аввал 17 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Полициянинг маълум қилишича, вулқон отилгандан сўнг Австралиядаги шифохонага етказилган яна бир киши кеча кечқурун олган жароҳатлари туфайли  ҳаётдан кўз юмди.

«Ушбу кишининг ўлими туфайли қурбонлар сони 18 кишига етди. Улардан 16 нафари Янги Зеландияда, яна икки киши Австралияда ҳаётдан кўз юмишган», — дейилади ҳуқуқ-тартибот органлари ахборотида.

«РИА Новости»нинг ёзишича, 9 декабрь куни Уайт-Айленд оролида вулқон отилган. Икки киши бедарак кетганлар рўйхатига киритилган. Маълумотларга кўра, жабрланганларнинг кўпчилиги ниҳоятда оғир жароҳатланишган, 31 кишидан 27 нафари танасининг 30 фоизидан ортиғи куйиб кетган, кўпчилигининг нафас йўллари куйиб қолган. Полициянинг тахминига кўра, оролда ҳеч ким тирик қолмаган.

Аввалроқ «Xinhua» ахборот агентлиги 19 кишининг вафот этгани тўғрисида хабар берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг