Orient Group компанияси «O‘zbekistonlik» фильмининг яратилишини қўллаб-қувватлади
Orient Group компанияси иккинчи «O‘zbekistonlik» фильмига ҳомийлик қилди. Ушбу фильм Илон Маск ракеталарида сунъий йўлдошларни учирувчи ExoLaunch компаниясининг асосчиси, ўзбекистонлик Дмитрий Богданов ва Tesla компанияси таҳлилчиси Муштарий Шарифовага бағишланган.
Премьера намойиши 1 октябр куни Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «O‘zbekistonlik» халқаро форумида бўлиб ўтди. Икки юзга яқин муваффақиятли юртдошларимиз, европалик дипломатлар, ишбилармонлар, Европа ижодий индустрияси вакиллари фильмнинг биринчи томошабинларига айланишди.
«Иккинчи «O‘zbekistonlik» фильмига асос бўлган таниқли ўзбекистонликларнинг ҳикоялари ҳар бир ишнинг, ҳар бир инсоннинг йўлида паст-баландлик борлигига ёрқин мисолдир. Лекин бу инсонларни бир нарса бирлаштиради - ўз ишига ишониш ва муаммоларга қарамай муқаррар муваффақиятга эришиш. Компаниямиз айнан инсон капиталини ривожлантириш орқали мамлакатнинг эътирофи ва нуфузини оширишга интилади. Мамлакат – халқ, халқ эса энг олий қадриятдир. «O‘zbekistonlik»нинг мазмун-моҳияти мана шу ва шунинг учун Orient компанияси ушбу лойиҳани чин дилдан қўллаб-қувватлайди”, — деди тадбир ҳақида Orient Group бош директори Андрей Сафронюк.
Фильм қаҳрамонларидан бири тошкентлик Дмитрий Богданов 19 ёшида Берлинга кўчиб ўтган ва у ерда коинотга кичик сунъий йўлдошларни учириш бўйича кўп миллионли айланмага эга ExoLaunch компаниясини ташкиллаштирган. Ўзининг бутун фаолияти давомида ExoLaunch коинотга 231 та сунъий йўлдошни юборди, улар орбитага турли хил юкларни етказиб бериш учун ўзининг орбитал стулларидан фойдаланган. Дмитрий Богданов асосий орзуси сифатида Марс ва Ойни ўзлаштириш лойиҳаларида иштирок этиш ва ўз компанияси томонидан космосда DHL обрўсини қозониш деб билади.
Фильмнинг яна бир қаҳрамони Муштарий Шарифова навоийлик бўлиб, 2015 йилда Германиядаги Европа амалий фанлар университетида бизнес ва менежмент йўналишида ўқишни давом эттириш учун Ўзбекистонни тарк этган. Унинг энг катта мақсади дунёдаги энг йирик компаниялардан бири Теслада ишлаш эди. Бунинг учун Муштарий узлуксиз ўз устида ишлаган – ўқишни давом эттирган, шу билан бирга Adidas, Zalando ва SAP’да ноёб халқаро тажрибага эга бўлган. Бу саъй-ҳаракатлар бесамар кетмади – бугунги кунда ҳамюртимиз Tesla’да таҳлилчи бўлиб фаолият юритади, халқаро молиявий операцияларни амалга оширади, компаниянинг йиллик бюджетини ҳисоблаб чиқади.
2022 йил охиригача жаҳон пойтахтларидан бирида навбатдаги «O‘zbekistonlik» форуми бўлиб ўтади ва у ерда фильмнинг учинчи қисми тақдим этилади. Иккинчи серияни My5 телеканалида, шунингдек, YouTube’да томоша қилиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter