Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўргимчак тасвирчи» жаримага тортилди

«Ўргимчак тасвирчи» жаримага тортилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Интернет тармоғида тарқалган суратда автомобил йўловчиси эшикка осилиб, ўз ҳаёти учун хавф туғдиргани акс этган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қоидабузарлик ҳақидаги хабарни эътиборсиз қолдиришмаган.

Аниқланишича, ҳолат 2021 йил 9 октябрь куни тахминан соат 14.00 да рўй берган. «Матиз» русумли автомобилни ишончнома асосида 1999 йилда туғилган Жасур Х. бошқарган, суратдаги йўловчи эса – 1995 йилда туғилган Умаржон Э. бўлган.

Йўловчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси 4-қисми («Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши») бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомобил ҳайдовчиси ҳам жаримага тортилган.

«Ҳурматли фотосуратчилар, операторлар ва шу каби касблар эгалари. Юқоридаги ҳолатга ўхшаш ҳатти-ҳаракатлар нафақат қоидабузарлик ҳисобланади, балки ўз саломатлигингиз ва ҳаётингизни хавф остига қўяди. Хавфсизлигингизга қанчалик ишонишингиздан қатъи назар, йўлларда рўй бериши мумкин бўлган турли ҳолатларда бу ишингиз фожиали якунланиши мумкин», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг