Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўргимчак ғалати транспорт ҳодисасига сабаб бўлди

Ўргимчак ғалати транспорт ҳодисасига сабаб бўлди

Фото: «Telegraph and Argus»

Британиянинг Брэдфорд шаҳрида ўргимчак туфайли фожиали йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. «Daily Mail»нинг ёзишича, ҳашарот ўз тўрида ҳайдовчининг юзи олдига осилиб тушиб, уни қаттиқ қўрқитиб юборган. Эркак йўлдан чалғиб кетган.

Мазкур автоҳалокат бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари нақ бир йил давом этган. Ниҳоят, суд бўлиб ўтди. Ҳайдовчи ўз айбига иқрор бўлди. Уни 200 соатга мажбурий меҳнатга ҳукм қилишди, шунингдек, уч йил муддатга автомобиль бошқаруви ҳуқуқидан маҳрум этишди. Бундан ташқари, ҳайдовчи 320 фунт стерлинг миқдорида жарима ҳам тўлайдиган бўлди.

Гап шундаки, ҳодиса ўтган йили 3 август санасида юз берган. 31 ёшли Эдвинас Гилиус ўзининг Мерседес-Бенц С220 машинасида йўлга чиққан.

Ҳайдовчи ўргимчакни қўли билан ҳайдашга уринганда машина пиёдалар йўлакчасига чиқиб кетган ва симёғочга бориб урилган. Зарба кучидан синиб кетган симёғоч чорраҳадан ўтишга чоғланиб турган 58 ёшли аёлнинг бошига қулаган. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Жанет Кавуд исмли йўловчига 36 та шикастланиш ташхиси қўйилган. Бош суяги синиши, бош миянинг жиддий жароҳатлари шулар жумласидан. Шифокорлар 13 кун аёл ҳаётини сақлаб қолишга уринишига қарамай, у барибир ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг