Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўрдаксимон юришга мажбурланганлар юзасидан Россия Омбудсманига мурожаат юборилди

Ўрдаксимон юришга мажбурланганлар юзасидан Россия Омбудсманига мурожаат юборилди

Бир неча кун муқаддам қатор ОАВ Россия полицияси мигрантларни ўрдаксимон юришга мажбурлагани акс этган видеолавҳа тарқатган эди. Русларнинг «Русская Община Екатеринбург» телеграм каналида эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россия миграция қонунчилигига амал қилиниши бўйича рейд ўтказганини маълум қилинган. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизматининг маълум қилишича, юқоридаги телеграм каналида эълон қилинган ҳолат бўйича Россия Федерацияси Омбудсманига мурожаат қилиб, Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқлари таъминланишида кўмак сўраган.

«Ҳамюртларимиз фикрлари асосида Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик йўлга қўйилиб, мурожаатларни биргаликда кўриб чиқиш, жумладан Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишланади», – дейилади расмий ахборотда. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг