Ўқитувчилар компютер саводхонлиги бўйича тест топширмоқда
Таълим сифати бўйича Сирдарё вилоятини намунали ҳудудга айлантириш ташаббуси доирасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 16 октябр куни Халқ таълими вазирлиги ва Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази томонидан Сирдарё вилоятидаги халқ таълими ходимларининг компютер саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича тест синовларига старт берилди.
Ушбу тест синовларини ташкил этишдан мақсад ўқитувчи ва мактаб директорларининг компютер саводхонлигини аниқлаш ва АКТ билим даражасини оширишдан иборат. Тест синовлари Сирдарё вилоятининг бешта туманида, хусусан, Гулистон шаҳрида, Боёвут, Янгиер, Оқолтин ва Сирдарё туманларида ўтказилмоқда.
Тест ўқитувчиларга алоҳида мактаб директор ва уларнинг ўринбосарлари учун алоҳида мураккабликда тузилган бўлиб, 30 та тестни белгилаш талаб этилади. 22 октябргача давом этадиган синовларда халқ таълими тизимидаги 12 мингга яқин ўқитувчи ва ходимлар иштирок этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter