Ўқитувчилар бир йилда қоғоз тўлдиришга сарфлаётган вақти пулга чақилса, 1,8 триллион сўм бўлади
Халқ таълими вазирлигида янги вазир Шерзод Шерматов иштирокида пресс-брифинг ўтказилганидан хабарингиз бор.
Йиғилишда Шерзод Шерматов ўқитувчиларни қийнаётган қоғозбозлик масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
«Ўқитувчи ўз ишини қилишнинг ўрнига қандайдир формаларни тўлдириш, ҳисоботлар тайёрлаш билан банд бўлиб қоляпти. Яқинда бир сўров ўтказилганда ана шундай қоғозбозлик ишлари учун 4 соат вақт ажратиши маълум бўлди. Агар буни барча ўқитувчи сонига қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, қоғозбозлик учун кетган вақтига 1,8 триллион сўм тўлаш керак бўлар экан.
Агар ўқитувчи шунча вақтини қоғозбозликка сарфламаганда эди, у ўз устида ишлаши ёки қўшимча дарс бериши мумкин эди», — деди Шерматов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter