Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқишга киритиш билан боғлиқ жиноятлар «мавсуми» бошланди

Ўқишга киритиш билан боғлиқ жиноятлар «мавсуми» бошланди

Фото: Прокуратура департаменти

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Т. фуқаролар Ф. ва М.ни танишлари ёрдамида Қарши давлат университетининг «Тарих» ва «Бошланғич таълим» факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига жами 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Сариосиё туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сариосиё туман Педагогика коллежи директори ўринбосари Ш.Қ. фуқаро Н.ни 5 млн сўм эвазига ушбу коллежга ўқишга киритиб қўйишга ёрдам беришни ваъда қилиб, шундан 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг