Оқиб бораётган «Жигули»: Жиззахга кучли сел келди (видео+фото)
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар сабаб сел келиши кузатилди.
Айниқса, марказий вилоятлар, жумладан, Жиззахда анчагина катта сел ҳодисалари содир бўлган.
Xabar.uz’га тақдим қилинган видеоларда Фориш тумани, Эгизбулоқ қишлоғида сел ҳатто мактаб ва боғчага зарар етказаётгани, айрим аҳоли уйлари сув остида қолганини кўриш мумкин. Сел «Жигули» автомобилини бемалол оқизиб кетаётганидан табиий офат кучи сезилади.
Охирги хабарларга кўра, сувнинг шашти анча камайган. Ҳозирча ФВВ ҳодиса юзасидан баёнот берганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзгидромет" аввалроқ кучли ёмғирлар сабаб сел келишидан огоҳлантирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter