Опа-сингил селфига тушаман деб фавворани вайрон қилди (Видео)
Украинанинг Киев вилояти Боярка шаҳрида елкасида бола кўтарган аёл фавворани синдириб қўйди. Ҳодиса ташқи кузатув камераларида қайд этилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, ФҲДЁ бўлими ёнида 20 ёшли қиз синглиси билан фавворанинг устида селфи тушишга қарор қилишган. Аёл фавворанинг устидан пастга тушаётганда бирдан мувозанатини йўқота бошлаган. Бунинг оқибатида қурилма опа-сингил билан ерга қулаб тушган.
Зарар миқдори қарийб 37 минг гривенга (тахминан 13,5 миллион сўм) баҳоланган. Безорилик ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter