Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«OnePlus 6»нинг юзни сканер қилиш функциясини осонгина алдаш мумкин (видео)

«OnePlus 6»нинг юзни сканер қилиш функциясини осонгина алдаш мумкин (видео)

Фото: «Wccftech»

«Twitter» фойдаланувчиси «OnePlus 6» смартфонининг«FaceID» ҳимоя тизимини қоғозга чоп этилган сурат ёрдамида очишга муваффақ бўлди. Видеодан кўриш мумкинки, блокировкани ҳатто оқ-қора рангли суратда ҳам очса бўлади, деб хабар беради «NV.ua».

«Мен «OnePlus 6»ни блокдан чиқариш учун шунчаки ўз юзимни қоғозга чоп этдим уриниб кўрдим… ва бу фойда берди», — дея таъкидлайди ролик муаллифи.

«Биз «Face Unlock» функцияси қулайлик учун ишлаб чиқарганмиз ва тегишли хавфсизлик чораларини кўрган бўлсакда, доимо ўз фойдаланувчиларимизга пароль ёки PIN-кодлардан, шунингдек, бармоқ изи сканеридан фойдаланишни тавсия қилиб келамиз. Шу сабабли «Face Unlock» функцияси банк ёки тўлов хизматлари каби дастурлар учун яроқли эмас. Биз мунтазам равишда ўз технологияларимизни такомиллаштириш устида иш олиб бормоқдамиз», — дея роликка изоҳ берган «OnePlus» вакилари.

Қизиқ жиҳати, ўтган йили биринчи бор тақдим этилган юзни сканер қилиш функциясига эга «OnePlus 5T» смартфони оддий сурат ёрдамида «алдаб» ўтишнинг иложи йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг