Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Nord N20 — қандай смартфон?

Янги Nord N20 — қандай смартфон?

Nord N20.

Фото: «GSMArena»

OnePlus компанияси ҳамёнбоп нархдаги Nord N20 смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда «The Verge» хабар берди.

Нархи 282 АҚШ доллари экани айтилаётган ушбу смартфоннинг учлик асосий камерасида 64 МП камера бош ролни ўйнайди, қолаверса, бу телефон 5G тармоқларига улана олади.

Қурилма ҳозирча Америка бозори учун «эксклюзив» талқинда чиқарилди. Океанорти мамлакатида T-Mobile ва Metro операторлари 28 апрелдан бу смартфонларни ўз мижозларига таклиф этишни бошлайди.

Nord N20 нинг халқаро релизи ҳам бўлади албатта, фақат муддати ҳозирча номаълум.

Смартфоннинг яна бир хос хусусияти корпуси ягона — тўқ кўк рангда чиқарилганидир. Конфигурацияси ҳам бир хил — 6 ГБ оператив, 128 ГБ ички хотира.

Nord N20нинг 6,43 дюймли AMOLED-экрани (1080p) 60 Гц янгиланиш тезлигига эга. Процессори Snapdragon 695 (Qualcommнинг 600-серияси топ процессори), аккумулятори сиғими — 4500 мАс, қувватлагичи — симли (33 Вт).

OnePlus Nord N20 5G смартфони Android 11 операцион тизимида тақдим этилади. Ҳолбуки, унинг асосий рақиблари (биринчи навбатда Samsung A ва M туркумлари ҳамда жорий йилги янги смартфонлар) аллақачон Android 12 га ўтиб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг