Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон-АҚШ музокараларининг навбатдаги босқичи якунланди

Эрон-АҚШ музокараларининг навбатдаги босқичи якунланди

Фото: Shutterstock

Эроннинг ўнлаб йиллардан буён мунозараларга сабаб бўлиб келаётган ядровий дастури ечимига бағишланган Эрон-АҚШ билвосита музокараларининг навбатдаги босқичи якунига етди. Музокаралар Ўмон пойтахти Маскатда ўтказилди.

АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф ҳамда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ўртасида Маскатда ўтган музокаралар олти соат давом этиб, Ўмон яна воситалик қилди. Олдинги учрашувга бир ҳафта муқаддам Рим мезбонлик қилган, ҳар икки томон ҳам унинг конструктив ўтганини тасдиқлаганди.

Эрон билан музокаралар ижобий ва сермаҳсул бўлди, деди АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли вакили ахборот агентликларининг Маскатдаги учрашув борасида берган саволига жавобан. Қўшимча қилинишича, томонлар «яқин орада» Европада янги учрашув ўтказишга келишиб олишган.

Tasnim ахборот агентлиги хабар беришича, Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бақоий музокаралар «жиддий муҳит»да ўтганини таъкидлаган.

Бақоий Эроннинг мудофаа ва ракеталар салоҳияти муҳокама қилинмаганини айтди, яна бир эронлик музокарачининг маълум қилишича, музокараларда «фақат санкциялар ва ядровий масалалар ҳақида» сўз борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг