Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Омикроннинг яширин янги мутацияси пайдо бўлди — олдингисидан тезроқ

Омикроннинг яширин янги мутацияси пайдо бўлди — олдингисидан тезроқ

Фото: «РИА Новости»

Даниялик олимлар омикрон-штаммнинг яна бир стелс (яширин) мутациясини топишди.

Тадқиқотчиларга кўра, ҳозир Данияда BA.2 штаммининг (стелс-омикрон номини олган) янги мутацияси билан касалланишлар 24 фоизни ташкил этяпти. Янги мутацияда ORF3a оқсилида ўзгариш юз берган.

Янги мутациянинг хос жиҳати — ҳужайраларда яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқаради ва вируснинг одам ҳужайралари бўйлаб тарқалишига хизмат қилади.

Шу боис экспертлар янги стелс-омикрон олдингисидан тезроқ тарқалиши мумкин, дейишмоқда. Камига, омикроннинг ушбу мутацияси олдинги штаммларга туриб берган антитаналарга чап бериш хусусиятига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг