Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Омикрон-бемор» қанча вақтгача вирусни бошқаларга юқтириши мумкин?

«Омикрон-бемор» қанча вақтгача вирусни бошқаларга юқтириши мумкин?

Фото: «Xabar.uz»

«Омикрон» штамми Британияда пайдо бўлганидан сўнг вирусни юқирганларни яккалаш муддати қисқартирилди.  «The Conversation» вақтни қисқартириш қанчалик ўринли чора эканига аниқлик киритишга уриниб кўрди.

Мутахассисларга кўра, 79 та илмий мақола тизимли ўрганиб чиқилган. Мақолаларда нафақат беморларга вирус юкламаси, балки уларнинг (беморларнинг) ўзлари қанча вақтгача вирусни тарқатувчи манба бўлиб қолишлари баҳоланган.

Ўрганишлар касалликни юқтиргандан бошлаб вирус юкламаси дастлабки икки кунда пастлигини, учинчи кундан олтинчи кунгача энг юқори чўққисига чиқишини, еттинчи кундан тўққизинчи кунгача пасайиб боришини кўрсатди. Бошқача айтганда, 10 кунлик яккалаш тартибига риоя қилиш кераклигини илмий асосланган маълумотлар ҳам тасдиқлаяпти.

Эксетер университети ўтказган кичик тадқиқот эса ҳар учинчи бемор касалланганидан беш кун ўтиб ҳам потенциал хавфли, яъни вирусни юқтирувчан эканини кўрсатди.

Шунинг учун ҳам яккалаш тартибини 5 кунлик қилиш унчалик ҳам мақсадга мувофиқ чора эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг