Олтин рентгенни яхшилади
Сингапурнинг Нанян технология университети ҳамда Полшадаги Lukasiewicz технологияларни ривожлантириш маркази олимлари ҳамкорликда детекторларга олтин қатламини қўшиш орқали рентгент суратлари тиниқлигини оширишди. Бу янгилик тиббиёт соҳаси учун катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Нурларни ютиб, ёруғлик чиқарувчи «сцинтиллирловчи» материаллар қўлланган детекторлар кўринмас рентген нурларини кўриш имконини беради. Олимлар ушбу материалларга олтин қатлами қўшилганида ёруғлик интенсивлиги 120 фоизга ошишини аниқлашди, натижада рентген суратлари янада тиниқ ва аниқ чиқади.
Қолаверса, олтин қўлланилганида рентген суратларини олиш жараёни янада тезлашган.
Сингапурлик ва полшалик олимларнинг ушбу ечими нафақат тиббиёт соҳасини янги босқичга олиб чиқиши, шунингдек, юкларни текшириш жараёнида суратларнинг сифатини яхшилаб, аэропортларда хавфсизликни оширишга хизмат қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter