«Олой» бозори автотураргоҳида тест топшириш пункти ташкил қилинмоқда
Тошкентнинг Юнусобод туман «Олой» бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан коронавирусга тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд бўлади.
Бундай марказлар Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ташкил этилиши режалаштирилаётгани маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter