Олмазор туманида рўй берган ҳодиса ҳақида расмий хабар берилди
Интернет тармоғида «Сокин сой» кафеси яқинида бир нечта киши ва ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик видеоси тарқалди. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
2021 йил 21 сентябрь куни Олмазор тумани Тошкент халқа автомобил йўлида 30 ёшли Фарход И. «Спарк» русумли автомобилни бошқариш давомида йўл четида тўхтаган. Сўнг бир нечта номаълум шахслар келиб, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиб ички ишлар органларига жўнатмоқчи деб ўйлаб у билан жанжал бошлашган.
Ҳолат Олмазор тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлимида қайд этилди. Ҳозирги вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан номаълум кишиларнинг шахсларини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Уларнинг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, қонуний чора кўрилади, дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter