Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмаотада сутка давомида учинчи марта ер қимирлади

Олмаотада сутка давомида учинчи марта ер қимирлади

Фото: «24kz»

Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Олтой-Саян филиали Қозоғистон шарқида юз берган сейсмик ҳолатни қайд этди. Зилзила кучи 4,6 баллга тенг бўлган.

Унинг эпицентрида эса (Хитойнинг Қорамой шаҳридан 271 километр шимоли-ғарбда жойлашган) ер силкиниши интенсивлиги MSK-64 шкаласи бўйича 5,8 баллни ташкил этгани айтилмоқда.

«Zakon.kz» ёзишича, Олмаотада сутка давомида зилзилалар сони учтага етган. Биринчиси Олмаота вақти билан 9 май соат 21:36 дан 54 сония ўтганда юз берган. Иккинчиси 10 майга ўтган тун соат 02:11 да, учинчиси бугун соат 7 дан 14 дақиқа ўтганида содир бўлган. Оралиқлар ҳар беш соатга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг