Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқда машина уриб кетган қизлардан бири 9 кун ўтиб вафот этди

Олмалиқда машина уриб кетган қизлардан бири 9 кун ўтиб вафот этди

Жорий йилнинг 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 2004 й.т. ҳайдовчи С.Х. бошқарувидаги Дамас автомашинасида шаҳарнинг 21-мактаб қаршисидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 14 ёшли икки нафар ўқувчи қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани ҳақида хабар берилган эди.

Бугун, 24 май куни ЙТҲ иштирокчиларидан бири, 2009 й.т. М.Й. (мактаб ўқувчиси) олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этди. Бу ҳақда  Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲга ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг