Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқда иккита олтин кони очилади

Олмалиқда иккита олтин кони очилади

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Инвестиция департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи Камолиддин Салимовнинг айтишича, таркиби олтинга бой рудаларни қазиб олиш бўйича иккита инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Биринчиси, Қизил олма кони базасидаги «Самарчук» ер ости кони. Қиймати 71,5 миллион АҚШ долларилик бу лойиҳа 2023 йилда ишга туширилади ва йилига 100 минг тонна руда қазиб олинади.

Иккинчиси, «Междуречье» ер ости кони бўлиб, у 2025 йилда очилиши кўзда тутилмоқда. Ушбу кон йилига 120 минг тонна руда олиш, Ангрен шаҳридаги иш ўринларини тўлиқ сақлаб қолиш имконини бериши айтилмоқда.

Шу каби лойиҳалар туфайли Олмалиқ кон-металлургия комбинатида рангли ва нодир металлар ишлаб чиқарилиши 2 баробарга ошар экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг