Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суд яна 173 нафар мустабид тузум қурбонларини оқлаши мумкин

Олий суд яна 173 нафар мустабид тузум қурбонларини оқлаши мумкин

2022 йил 19 декабрь куни соат 15:00 да Олий судда мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 173 нафар шахсга оид жиноят ишлари апелляция тартибида Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилади.бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур жараён 2020 йил 8 октябрдаги «Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармойишига мувофиқ ташкил этилган Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида Собиқ иттифоқ репрессиясига учраган шахсларга оид иш ҳисобланади.  

Шунингдек, уларнинг айрим сабабларга кўра аввалги суд ишларида реабилитация қилинмай қолиб кетгани, шу боис Республика ишчи гуруҳи ушбу қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан таклифлар киритилгани таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 январ куни ҳам Олий суд жами 120 нафар  қатағон қурбонлари ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан оқлаган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг