Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси навбати билан янги комиссияга раислик қилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма қарорига мувофиқ Судлар мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия тузилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Ташкил этилган мазкур Комиссия:
- судлар ва судьялар мустақиллигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари устидан назорат олиб боради;
- муаммоларни, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилади, амалдаги ҳолатни ўрганади;
- одил судловга ва судьялар мустақиллигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлайди;
- соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар беради.
Бунинг учун Комиссия Олий Мажлис палаталари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура ва Омбудсмандан мурожаатлар ҳақида маълумотларни олади, аҳоли ҳамда судьялар ўртасида учрашувлар, аноним сўровлар ўтказади.
Комиссия мажлислари очиқ-ошкора тарзда ўтказилади. Айрим ҳолатларда мажлис ёпиқ тарзда ўтказилиши мумкин.
Комиссия судларнинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашмайди.
Комиссия раиси этиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси навбати билан бир йиллик муддатга тасдиқланади.
Комиссия ўз фаолияти ҳақида Олий Мажлис палаталарига ҳар йили ҳисобот тақдим этиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter