Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимпиада ўйинлари тарихида 66 та мамлакат ва ҳудуд медалсиз иштирок этиб келяпти

Олимпиада ўйинлари тарихида 66 та мамлакат ва ҳудуд медалсиз иштирок этиб келяпти

Замонавий Олимпиада ўйинлари бошланган 1896 йилдан буён 150 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлар медаллар учун кураш олиб боришган бўлса-да, баъзилари деярли бир аср давомида қатнашиб, медал ололмаган.

70 га яқин мамлакат ва ҳудудлар ёз ёки қишки ўйинларда ҳеч қандай спорт туридан бирорта ўрини қўлга киритолмаган. Баъзилари, масалан, 2016 йилда Олимпиада ўйинларига ўзининг биринчи жамоасини юборган Жанубий Судан имкониятларини энди синаб кўришни бошлайди. Бошқалари, масалан, Монако эса бир асрдан кўпроқ вақт давомида медалсиз иштирок этиб келади.

Яна бир мисол, Жанубий Американинг 12 миллион аҳолиси бўлган Боливия давлати Олимпиада ўйинларида биринчи марта 1936 йилда қатнашган. Мусобақага олинган жами 22 та йўлланмадан (15 та ёзги ва 7 та қишки) ҳеч бирида спортчилари совриндор бўлмаган.

ХОҚ маълумотларига кўра, Олимпия ўйинларида тез-тез қатнашган ва худди шундай қониқарсиз натижаларга эришган давлатлар Монако (32 марта) ва Андорра (25) ҳисобланади.

Худди шундай, 31 миллион аҳолиси бўлган Непал ҳам Олимпиада ўйинларига қилган 18 та сафарида бирорта ҳам расмий медални қўлга кирита олмаган, шунингдек, Осиё давлатларидан бири бўлган Мяньма ҳам.

Айрим мутахассислар бу каби муваффақиятсиз иштирокларни етарли молиялаштирилмаганлик билан боғлайдилар. Уларнинг тахминича, мамлакат қанчалик қашшоқ бўлса, спортчиларни Олимпия стандартларига тайёрлаш шунчалик қийин бўлади.

Олимпиада совриндорлари рўйхатида эса спортчиларни тайёрлашга катта маблағ сарфлаш имкониятига эга бўлган ва ундан унумли фойдаланаётган давлатлар етакчилик қилмоқда. Шундай қилиб, АҚШ энг кўп медалга эга – 2 975. Улардан кейин: собиқ СССР (1 204), Германия (1 058), Буюк Британия (955) ва Франция (898).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг