Олимпиада-2018. Бугун уч боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга чиқади
![Олимпиада-2018. Бугун уч боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга чиқади](https://static.xabaruz.com/crop/3/6/720_460_95_3609547297.jpg)
Аргентинада III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Бокс бўйича баҳслар ўзбекистонлик мухлисларда катта қизиқишга сабаб бўлиши, шубҳасиз. Бугун мусобақалар давомида уч нафар чарм қўлқоп устамиз финал йўлланмаси учун жанг ўтказади.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент вақти билан соат 22:00да -69 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Раҳмонов мезбон спортчи Агустин Аррегуига қарши ринга кўтарилади.
22:30да -81 кг вазн тоифасидаги Тимур Мержанов россиялик Руслан Колесников билан баҳс ўтказади.
Соат 2:00да эса Абдумалик Халаков (-56 кг) аргентиналик Мирко Куэлло билан куч синашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter