Олимлардан огоҳлантириш: инсоният «қизил чизиқ»дан ўтди
Сайёрамизни қамраб олган кимёвий ифлосланиш глобал экотизимларнинг барқарорлигига таҳдид солмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, инсоният «қизил чизиқ»дан ўтди. Бу ҳақда Британиянинг «The Guardian» нашри хабар берди.
350 минг синтетик кимёвий моддалар, жумладан пестицидлар, саноат бирикмалари ва антибиотиклар билан бир қаторда пластмассалар катта муаммолар келтириб чиқармоқда.
Пластик ифлосланиш ҳозирда Эверест тоғининг чўққисидан тортиб энг чуқур океанларгача топилган.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, бугунги кундаги кимёвий ифлосланиш Ердаги инсон томонидан содир бўлган ўзгаришлар уни сўнгги 10 000 йилдаги энг беқарор экотизимга ўтди.
Тадқиқот вазиятни баҳолаш учун ўлчовлар комбинациясидан фойдаланган, дейилади хабарда.
Келажакда кимёвий ишлаб чиқариш бўйича қатъий чеклов ўрнатилсагина, вазиятни ўнглаш мумкин.
Аввалроқ, Ернинг энг асосий экологик кўрсаткичлари ёмонлашгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter