Олимлар тасодифан инсон организмида янги молекулалар синфини топишди
Америка Қўшма Штатларида жойлашган Стэнфорд университети тадқиқотчилари янги молекулалар синфини топишди. Уларда РНКнинг оддий сахарозалар билан бирикмалари (глико-РНК) мавжуд. Бу ҳақда Cell нашрига таяниб Мир24 хабар бермоқда.
Кашфиёт кутилмаганда содир бўлди. Олимлар ҳеч ким глико-РНК билан биомолекулаларни изламаганлигини тан олишди. Улар тасодифан топилган: тадқиқотчи Райан Флинн ҳамкасбларининг лабораториясида ишлаган, у ерда улар гликопротеинларни ўрганишади. Тадқиқотчи оддий сахароза бор-йўқлиги ҳақида ўйланиб қолади.
Кейин улар ҳужайралар юзасидан глико-РНК излай бошладилар ва уларни одамларда, балиқларда ва кемирувчиларда топдилар. Бу шуни англатадики, бу каби сахарозалар бир вақтлар муҳим функцияни бажарган. Бироқ айнан қайси вазифани бажаргани ҳозирча аниқ эмас.
Аввалроқ тадқиқотчилар Арктика ва Антарктидада ҳаво билан озиқланадиган микроорганизмланир топишган эди. Бактериялар на органик, на ноорганик моддаларни талаб қилади. Улар атмосферадан энергия олишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter