Олимлар орхидеянинг янги турини аниқлашди
Австриялик олим Антон Зидер орхидея гулининг янги турини аниқлади. Янги тур Мадагаскарда топилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Cynorkis christae» номли ушбу ўсимлик Кю Қироллик ботаника боғида ўрганиб чиқилгач, унинг янги турга мансублиги маълум бўлди.
Олимларнинг сўзларига кўра, ушбу орхидея ширин ҳидга эгалиги билан ажралиб туради. Айтилишича, унинг ҳиди шампан виносини эслатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter