Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар одам вужудида яна бир мия борлигини аниқлашди

Олимлар одам вужудида яна бир мия борлигини аниқлашди

Фото:«Andraktiv.com»

Олимлар одам вужудида яна бир мия борлигини аниқлашди. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, энтерал асаб тизими ошқозон-ичак тизими фаолиятини тартибга солувчи миллионлаб нейронларга эга.

Австралиянинг Флиндерс университети олимлари одам танасидаги ичакларда иккинчи мия борлигини айтишмоқда.

Олимларнинг фикрича, энтерал асаб тизимида ошқозон-ичак тракти фаолиятини бошқарадиган миллионлаб нейронлар мавжуд. Бу тизимнинг марказий асаб тизимига умуман алоқаси йўқ.

«Бу ўз ҳолича бир мия», – дея таъкидлайди профессор Ник Спенсер.

Профессорнинг сўзларига кўра, биринчи мия аслида – шу.

Ичак танага соқчилик қилади. Унинг ташхиси йўқ, лекин ичаклар касалланади.

Статистик маълумотларга кўра, айни пайтда дунёнинг 90 фоиз аҳолиси овқат ҳазм қилиш тизимининг турли касалликларидан азият чекмоқда. Ошқозон ва ичак яллиғланишидан ҳар 10000 кишидан 200 киши азобланади.

Бугунги кунда касалликлар ёшариб бораяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг