Олимлар коронавирус кушандасининг таъсирини исботлашди
Япониялик олимлар ультрабинафша коронавирусни ўлдиришини исботлашди. Хиросима университети мутахассисларининг тадқиқоти «American Journal of Infection Control» журналида чоп этилди.
Ультрабинафша таъсири натижасида 99,7% коронавирус ҳужайраси ҳалок бўлади. Бунда тўлқин узунлиги 222 Hm.ни ташкил этиши керак. Негаки, шундай ҳолатда у тери остига кириб, тирик ҳужайраларни нобуд қилмайди.
Олимларнинг фикрича, мазкур кашфиёт шифохоналарни дезинфекциялашга бўлган муносабатни ўзгартиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter