Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар каламушларни алкоголизмдан даволашди

Олимлар каламушларни алкоголизмдан даволашди

Фото: «Ferra»

Naked Science ёзишича, олимлар каламушларни алкоголизмдан даволашди. Қандай қилиб?..

Маълум бўлишича, спиртли ичимликларга ружу қўйиш генларга бориб тақади. Буни каламушларда ўтказилган синовлар кўрсатди — CRISPR-dCas9 тизими ёрдамида лаборатория жониворлари ёмон иллатдан халос этилди...

Ўсмирлик чоғидаёқ майга ошно тутинганлар ичкиликбозликка мойилроқ бўлишади. Спиртли ичимликлар ёшларга, айниқса, уларнинг мияси фаолиятига салбий таъсирини ўтказади. Хотира ва бошқа муҳим функцияларнинг ишлашида бош ролни ўйновчи Arc гени фаоллиги алкогол истеъмоли оқибатида пасайиб боради.

Олимлар ген муҳандислиги асбобларидан ўша сусайиб қолган Arc генини тузатишда фойдаланишди. Буни худди смартфонни «завод созламалари»га қайтаришга тенглаштириш мумкин.

Қўлланилган CRISPR-dCas9 тизими таркибида модификацияланган Cas9 оқсили мавжуд. Генни таҳрирлаш натижасида «ичкиликбоз-каламушлар»ни спиртли ичимликлардан қайтара олишди.

«Тадқиқотларимиз бодомсимон танада эпигенетик таҳрирлаш ҳатто ўсмирлик чоғида истеъмол қилинган алкоголнинг катта ёшга етгандаги таъсири — психопатологик ҳолатни меъёрлаштириш имконини беришини кўрсатди», — дея таъкидлашди олимлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг