Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар бодомнинг оздириш хусусиятини аниқладилар

Олимлар бодомнинг оздириш хусусиятини аниқладилар

Австралиялик олимлар вазн йўқотишга ёрдам берувчи ҳамда организмдаги холестерин миқдорини камайтирадиган маҳсулотни топишди.

Тадқиқот машҳур бодом ҳақида. Бу ёнғоқ холестеринни ҳам камайтиради.

Жанубий Австралия университети олимлари тадқиқот ўтказдилар: 140 нафар кўнгилли икки гуруҳга бўлинган – бир гуруҳ ўз диетасига бодомни киритган, иккинчиси эса киритмаган.

Тажриба уч ой давом этди ва шуни кўрсатдики, бодомни истеъмол қилиш одамни узоқ вақт давомида тўқ тутади, бу эса вазн йўқотишига ёрдам беради. Бодом  юрак хасталиклари хавфини камайтиришга ҳам ёрдам беради.

Бундан ташқари, бодомда тўйинмаган ёғлар мавжуд бўлиб, улар қондаги холестерин даражасини пасайтиради.

Бодомнинг оқсил  ва антиоксидантларга бойлиги туфайли инсон танаси учун жуда фойдали маҳсулотдир.

Австралиялик олимлар тадқиқот натижаларини Obesity илмий журналида чоп этишди, деб хабар бермоқда tsargrad.tv нашри.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг