Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимжон Ҳайдаровнинг иши судга оширилди

Олимжон Ҳайдаровнинг иши судга оширилди

Фото: Олимжон Ҳайдаровнинг ҳибсга олинган вақти. Ижтимоий тармоқлардан олинган сурат.

10 октябрь куни Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари блогер Олимжон Ҳайдаровга нисбатан терговни якунлаб, 13 октябрь куни ишни Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судига ўтказди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов «Газета.uz»га маълум қилган.

Қайд этилишича, 10 октябрь куни тергов органи Ҳайдаровга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми (оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш), 139-моддаси 3-қисми «а» банди (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш), 140-моддаси 3-қисми «а» банди (жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш), 165-моддаси 2-қисми «а» «б» бандлари (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда товламачилик қилиш) билан айб эълон қилинган. Унга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Суд муҳокамаси санаси кейинроқ эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, блогер Олимжон Ҳайдаров жорий йилнинг 29 июль куни ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг