Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олим тери ёшлигини сақловчи маҳсулотларни маълум қилди

Олим тери ёшлигини сақловчи маҳсулотларни маълум қилди

Фото: «Rrnews.ru»

Бутун организм саломатлигига эътибор берилса, тери ёшлиги ва соғлигини сақлаш мумкин, деди Эдинбург университети олими, доктор Рупи Ауйла. Бу ҳақда «The Sun» хабар берган.

Олимнинг сўзларига кўра, коллаген, минерал ва антиоксидантларга бой маҳсулотлар бутун организмни тиклашга ёрдам беради. Турли мева-сабзавотлар эса тери ёшлигини сақлашга хизмат қилади. Ауйла, шунингдек, сифатли ёғ ва клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия этади.

Темирга бой таомлар, масалан, қизил гўшт терининг эрта қаришига олиб келади, деб таъкидлайди олим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг