Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олигархлар Киевдан қочишни бошлади

Олигархлар Киевдан қочишни бошлади

Фото: «LIGA.net»

Украиналик олигархлар чартер рейслари орқали мамлакатни тарк этишни бошлади. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар берди.

Хабарда 6 йиллик кузатувлар давомида бунчалик кўп чартерлар бўлмагани айтилади.

Flightradar маълумотига кўра, Ринат Ахметов, Борис Колесников, Вадим Новинский ва бошқа олигархларнинг самолётлари Киевдан учиб кетган. Миллионер ва депутат Игорь Абрамович 50 кишилик самолётга буюртма бергани ҳақида хабарлар бор.

Кеча, якшанбанинг ўзида Киевдан 20 га яқин чартер рейс амалга оширилган.

Ринат Ахметовнинг якшанба куни учиб кетган самолёти.

Аввалроқ айрим мамлакатлар ҳукуматлари ўз фуқароларидан, бу ерда юзага келган танглик сабаб, Украинани зудлик билан тарк этишни сўраганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг