Олаф Шолц ҳукуматига ишончсизлик билдирилди
Германия бундестаги канцлер Олаф Шолцга ишончсизлик вотумини қабул қилди.
Такрорий овоз бериш чоғида депутатларнинг аксарияти ушбу қарорни ёқлаб чиқди, деб хабар бермоқда Deustch Welle.
Энди Олаф Шолц Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга парламентни тарқатиб юборишни таклиф қилиши керак. Президентга бу қарорни қабул қилиш учун 21 кун вақт берилади.
Шу билан бирга, амалдаги ҳукумат ўз ишини 2025 йил 23 февралда ўтказилиши кутилаётган навбатдан ташқари сайловлар ўтказилгунга қадар давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Олаф Шолц 2021 йилдан буён Германия канцлери вазифасида ишлаб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter