ОИВдан даволанган дунёдаги илк инсон оққондан вафот этди
Америкалик Тимоти Рэй Браун 13 йил муқаддам ОИВ (одамнинг иммунитет танқислиги вируси)дан тўлиқ даволаниб чиққан илк инсонга айланганди. Аммо узоқ яшаш насиб этмади, лейкемия (қон саратони, оққон) қайталаниши оқибатида дунёдан кўз юмди.
«Берлинлик бемор» дея номи чиққан Тимоти Рэй Браун 2007 йили суяк илигини кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётидан эсон-омон чиқади. Унга донорлик қилган инсонда ОИВга қарши ноёб бардошлилик иммунитети бор экан, операциядан сўнг Браун нақафат саратон, балки вирусдан ҳам фориғ бўлганди.
Ўтган 13 йил давомида Браунда ОИВнинг биронта аломати сезилмаганди. Аммо яқинда унда лейкемия қайталаниб, Калифорниядаги шифохонага ётқизилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter