Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОИТСда коронавирус қандай кечади? Мутахассис жавоб берди

ОИТСда коронавирус қандай кечади? Мутахассис жавоб берди

Фото: «Yandex»

ОИТС касаллиги билан рўйхатда турадиган шахсларда коронавирус касаллиги қандай кечади? Ушбу саволга коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева жавоб берди.

ОИВ инфекцияси мавжуд бўлган ва касаллик ривожланганларда, шунингдек, паст даражада CD4 геноми мавжуд бўлган ва вирус юкламаси юқори бўлганларда, бундан ташқари, антиретровирус даво олмайдиган беморлар касалликларнинг асоратлари ва инфекция юқиш юқори хавф гуруҳига кирадилар.

Барча ОИВ мавжуд бўлган ёки назорат қилиш қийин бўлган ОИВ бўлганда қўшимча эҳтиёт чораларини кўриш лозим.

Ҳозирги кунда ОИВ мавжуд бўлганлар ва оддий аҳоли орасида COVID-19 билан зарарланиш хавфи ёки унинг асоратлари тўғрисида ишончли фарқ кўрсатилган маълумотлар йўқ.

ОИВ мавжуд бўлган баъзи беморларда COVID-19 асоратларининг маълум хавф омиллари, яъни қандли диабет, гипертония ва бошқа инфекцион касалликлар кузатилиши мумкин. Шунга кўра, ОИТС билан оғриганларда COVID-19 оғир кечиши хавфи юқори бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг