Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди оилавий болалар уйини юридик шахс мақомисиз ҳам ташкил қилиш мумкин

Энди оилавий болалар уйини юридик шахс мақомисиз ҳам ташкил қилиш мумкин

Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб оилавий болалар уйлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга олишни истаган фуқаролар томонидан юридик шахс мақомисиз тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида ташкил этилади.

Мазкур тартиб Президентнинг жорий йил 4 август куни имззоланган ПҚ–345-сон қарорида белгилаб қўйилди.

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан:

– оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар сони камида 3 нафарни, лекин кўпи билан 5 нафарни ташкил қилиши лозим. Бунда, оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқароларнинг ўз фарзандлари ҳамда тарбияланувчиларнинг умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак;

– оилавий болалар уйларини тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган фуқаролар томонидан ташкил қилишга рухсат этилади;

– оилавий болалар уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Миллий гвардия ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари томонидан амалга оширилади;

– оилавий болалар уйини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган шахслардан тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базаларидан олиш мумкин бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг