Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда «Каптива» ЙТҲга учради. 5 киши жароҳатланган

Оҳангаронда «Каптива» ЙТҲга учради. 5 киши жароҳатланган

Ижтимоий тармоқда «Перевалда ҳозиргина ЙТҲ содир бўлди» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 27 июль куни соат 14:20 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 215-километрида «Каптива» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб транспорт воситаси ағдарилган.

Натижада, мазкур автомобиль ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчиси биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.     

ЙТҲ юзасидан ҳудудий ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг