Огоҳлик қўнғироғи. 2019 йил июли кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой деб топилди
Олимлар 2019 йил июлини Ер тарихидаги энг иссиқ ой деб топишди. Бу ҳақда бугун, 5 август куни Европа иқлим ўзгаришлари кузатув хизмати маълум қилди.
«Copernicus» дастури доирасидаги кузатувлар кўрсатишича, 2019 йил июль ойидаги ўртача ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича шу пайтгача энг иссиқ ой саналган 2016 йиль июнь ойидагидан 0,04 даража юқорини кўрсатди.
Маълум қилишларича, Ғарбий Европанинг қатор мамлакатларида фавқулодда жазирамалар кузатилиб, ҳаво ҳароратлари мутлақ рекордлари ўрнатилган. Хусусан, Франция, Бельгия ва Буюк Британия ўз тарихидаги энг қайноқ ёзни бошдан ўтказди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter