ОФК Президенти Шайх Салмон Тошкентга келди
Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ташриф буюрди. Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олишди.
Шайх Салмон 26 сентябрь куни ОФК Ижроқўмининг илк маротаба Тошкентда ўтказилаётган йиғилишида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган. Шунингдек, ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон ҳам етиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter