Оч қолган 132 нафар маҳкум қамоқхонадан қочди — Чад

Чад марказида жойлашган Монго шаҳри қамоқхонасида «қонли исён» юз бериб, 132 нафар маҳкум қочиб кетди, деб хабар берди Le Matin нашри.
Айтилишича, кеча кечки пайт қамоқхонада отишма юз бериб, камида уч киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳат олган.
«Соат 21:18 да маҳкумлар бош кўтарди. Улар қуролларни қўлга киритиш учун қамоқхона бошлиғининг хонасига бостириб киришган. Қўриқчилар билан отишма юз берган. Шу пайтда воқеа жойига губернатор етиб келган. У ҳам жароҳатланган», — деди шаҳар маъмуриятидаги номи ошкор этилмаган манба.
Унинг қўшимча қилишича, исёнга қадар маҳкумлар овақт етишмаслигидан шикоят қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter